• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 сентября 2023

Бухорода 17 ёшли йигит ўзини автобус тагига отиб, жонига қасд қилди — видео

У пойтахтга IELTS олиш учун бориб, ортга қайтаётганида Бухоро ҳудудида тушиб қолиб ўз жонига қасд қилган.

11645
0
Видеодан кадр

Бир эркак ўзини автобус тагига отиб, ўз жонига қасд қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳолат Бухоро шаҳрида жойлашган «Карвон» савдо бозори чорраҳасини кесиб ўтувчи «Бухоро-Хоразм-Туркманбоши» йирик халқаро йўлида содир бўлган.

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 09:30 атрофида ўз йўналиши бўйлаб меъёрий тезликда ҳаракатланиб келаётган йўловчи автобуси тагига ўзини отган.

Ушбу ҳодисадан сўнг йигит воқеа жойида вафот этган. Маълумотларга қараганда у 17 ёшли хоразмлик йигит бўлган.

У воқеа содир бўлишидан бир неча кун олдин IELTS олиш учун Тошкент шаҳрига борган. У пойтахтдан қайтаётганда Халқаро аҳамиятга эга йўлнинг Бухоро ҳудудида тушиб қолиб, ўз жонига қасд қилган.

Айни пайтда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11645
0