Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда август ойида 300 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Республикада йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайиши сабабларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

81views0replies
0

Архив фото

Ўзбекистонда 2023 йилнинг сўнги 8 ойида, яъни январь-август ойлари давомида 1415 киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Сенатнинг 45 ялпи мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Толибжон Мадумаров маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур давр мобайнида 5772 та ЙТҲ содир этилган. Унда 5448 нафар киши жароҳатланган, 1415 нафар киши эса вафот этган.
"8 ой ичида мамлакатда 9 миллиондан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан, 8 миллионга яқин қўпол қоидабузарликлар, 26 мингга яқин транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 161 мингдан ортиқ пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган", - дейди у.
Йиғилишда Толибжон Мадумаров нима сабабдан мамлакатда ЙТҲлар сони ошиб кетаётгани ҳақида саволни ўртага ташлади. Мазкур саволга ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари, полковник Эрали Бозоров жавоб бериб, бу бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда январь-август ойлари давомида 1115 киши ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Бу маълумотдан август ойида 300 киши ЙТҲ қурбони бўлганини билиш мумкин.
81views0replies
0

Комментарии