• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 29 сентября 2023

Дам олиш кунларида енгил ёмғир ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Келгуси дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

174
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 30 cентябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечалари +10...+15 даража, кундуз кунлари +23...+28 даража бўлади.

29-30 cентябрь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 cентябрь, шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 30 cентябрда 10-12 м/с.гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +12...+15 даража, кундузи +23...+26 даража бўлади.

174
0