• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 28 сентября 2023

Тошкент вилоятида қалбаки $10 мингни 85 млн сўмга сотган шахс ушланди

Тезкор тадбирда унинг ёнидан яна 27 дона 100 долларлик қалбаки купюралар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

203
0
Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.О. фуқаро М.Н.га қалбаки 10 000 АҚШ долларини 85 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 27 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

203
0