Поиск
RUUZ

Общество

Сергелидаги омборнинг қанча қисми ёниб кетгани маълум қилинди

Ёнғинга жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди.

323views0replies
0

UzNews.uz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 02:48 да ёнғинга етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида, соат 05:02 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:47 да батамом ўчирилган.
Ёнғинни бартараф этиш ишларига, ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди. Дастлабки ўрганиш ишларига кўра 15 минг кв.м омборхона майдонида ёнғин ўчирилиб, 30 минг кв.м майдони сақлаб қолинди.
Вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса юзасидан ЖКнинг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
323views0replies
0

Комментарии