Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада электробуслар ишлаб чиқариш бошланмоқда

Хитой компанияси вилоят ҳокимлиги билан келишув бўйича лойиҳани амалга оширишга киришмоқда.

195views0replies
0

Фарғонада

Хитойнинг Dongfeng motor автоконцерни Фарғонада электробуслар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 100 млн доллар бўлган инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Dongfen motor автоконцерни бошқарув вакили Ся Тонг Юанни қабул қилди. Учрашувда компания томонидан вилоятда амалга оширишга киришилаётган электробусларни ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, биринчи босқичда 45 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтирилади. Ушбу корхона Фурқат тумани ҳудудида жойлаштирилмоқда.
Бугун Dongfeng Special vehicle МЧЖ хорижий корхонаси вилоятда давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда янги корхона гувоҳномаси вилоят ҳокими томонидан Ся Тонг Юанга топширилди.
195views0replies
0

Комментарии