Сергели машинабозорга яқин жойдаги қурилаётган кўп қаватли уйларни кўришга бориб, у ердан уй олмоқчи бўлгани аммо қурилишдаги ҳолатни кўриб у ердан уй олиш фикридан қайтгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси Сергели тумани ТХАЙ кўчаси 59-уй манзилидаги қурилаётган кўп қаватли турар жой бинолари юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
"Мазкур объект Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудига кириши ҳамда ушбу ҳудудда қурилиши режалаштирилган ҳар қандай шаҳарсозлик ҳужжатлари Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан келишилиши белгиланган. Аммо МЧЖнинг мансабдор шахслари Давлат хизматлари маркази орқали лойиҳа ҳужжатларини келишиш бўйича Тошкент вилояти Қурилиш бош бошқармасига ариза йўллаган ва Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура ва шаҳрсозлик кенгаши ишчи органи томонидан ижобий хулоса берилган", - дейилади хабарда.
Ушбу қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига кўра хабардор қилиш тартиби орқали Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда Тошкент шаҳар маъмурий судларининг ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.
Ҳозирги кунда ушбу қурилиш ишлари суд органларининг якуний ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини вақтинча тўхтатиш бўйича 2023 йил 2 августда огоҳлантириш хати берилганлиги маълум қилинади.