Ўзбекистон моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудга бир марта ишлатиладиган пластмасса маҳсулотларини олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлайди. Тегишли қонун лойиҳаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан эълон қилинди.
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланади.
Тушунтириш хатида стаканлар, найчалар, музқаймоқ таёқчалари, пахта таёқчалари, қадоқлаш плёнкаси ва полиэтилен пакетлар каби маҳсулотлар кўрсатилган.
Қонун лойиҳасига кўра, ушбу қоидабузарлик учун фуқаролар БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (660 минг сўмдан 1,65 миллион сўмгача), мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 миллион сўмгача (1,65 миллиондан 3,3 миллион сўмгача) миқдорда жарима солинади.
Ўта катта ҳажмдаги ҳуқуқбузарлик учун фуқаролар 20 бараваридан 25 бараваригача (6,6 миллион сўмдан 8,25 миллион сўмгача), мансабдор шахслар 25 миллиондан 30 бараваригача (8,25 миллиондан 9,9 миллион сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.
Лойиҳа муҳокамаси 7 октябргача давом этади.