Поиск
RUUZ

Общество

Энди Тошкентда трансформаторда авария бўлса ҳам "свет" ўчмайди — Энергетика вазирлиги (видео)

Пойтахтга битта маҳаллага электр энергияси етказиб бериш кучига эга генераторлар олиб келинган.

136views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан барча туман электр таъминоти корхоналарига электр кўчма генераторлар тақдим қилинди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, кўчма генераторлар трансформаторларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда тегишли ҳудуддаги истеъмолчиларнинг барчасини электр энергияси билан таъминлайди. Айни вақтда шундай кўчма генераторлардан пойтахтга 100 та олиб келинган.

"Шаҳар ҳокимлиги томонидан бизга ҳар хил турдаги генераторлар тақдим қилинди. Битта трансформатор ремонтга чиқса ушбу генератор битта маҳаллани ололади. Яъни ўша трансформатор нечта истеъмолчига электр энергияси етказиб беролса ушбу генератор ҳам бу ишни қилиш кучига эга", - дейди Юнусобод тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Санжар Вафоев.

136views0replies
0

Комментарии