Жорий йилнинг 25 сентябрь куни, Фарғона шаҳар Сув оқова сув назорати бўйича ходим У.Ф. хизмат вазифасини бажариб, Фарғона шаҳар Сурхтепа МФЙда яшовчи М.У.нинг яшаш хонадонига кирган вақтида фуқаро сув ҳисоблагич мосламасини олиб ташлаб, сувдан ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан назоратчи У.Ф. далолатнома тузмоқчи бўлган пайт, фуқаро ушбу ҳолатга каршилик қилиб, ходимни калтаклаган, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракаталарига киришилган.
Ходимнинг олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.