Поиск
RUUZ

Наука

Мактабларга чолғу асбоблари ва спорт жиҳозлари учун 121,9 млрд сўм ажратилган

Аввалроқ, мактаб битирувчилари камида битта мусиқа чолғуларини чалишни билиши юзасидан президент қарори қабул қилинган эди.

76views0replies
0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан эшитув ўтказилган. Бу ҳақда УзА хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилдан бошлаб 10 минг 130 та умумтаълим мактабларини 7 тўпламдаги миллий чолғу асбоблари ҳамда 6 номдаги бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминлаш харажатларига жами 121,9 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, жами 108,9 млрд сўмлик шартнома имзоланган. Ушбу харидлар бўйича 8 ой давомида жами 85,7 млрд сўм касса харажатлари амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, мактаб битирувчилари камида битта, мусиқа ўқитувчилари эса учта мусиқа чолғуларини чалишни билиши шарт эканлиги белгиланган.
Қолаверса, 2023-2024 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига келиши режалаштирилган мактаб ёшидаги 732 минг 960 нафар болалар ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган 14 минг 897 нафар ногиронлиги бўлган болалар учун жами 12 номдаги ўқув қуроллари хариди бўйича 142,7 млрд сўм маблағ режалаштирилган. Шундан 134,5 млрд сўмлик харидлар амалга оширилиб, жойларга тўлиқ етказиб берилган.
Шу билан бирга, умумий ўрта таълим муассасаларида 557 тўпламдаги компьютер жамланмалари хариди учун 100 млрд сўм ажратилган бўлиб, шундан 98,5 млрд сўмлик компьютер тўпламлари харид қилинган.
76views0replies
0

Комментарии