• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 26 сентября 2023

Шавкат Мирзиёев "BYD" компанияси президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда Жиззахда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

661
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 26 сентябрь куни Хитойнинг етакчи "BYD" компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, "BYD" компанияси замонавий электромобиллар ва янги авлод аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш соҳасида глобал етакчи ҳисобланади. Бир йилда 2 миллион дона машина ишлаб чиқарувчи ушбу концерн дунё автомобиль саноати ривожланишининг асосий тенденцияларини белгилаб бермоқда.

Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, хусусан, Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилди.

Маҳсулот таннархини камайтириш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларига ҳамда автомобилларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мамлакатга "BYD" электробусларини етказиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш режалари қўллаб-қувватланди.

661
0