Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида хориж фуқароси 400 грамм наркотик моддасини мамлакатга олиб киришга уринди

У наркотик моддасини ички аъзосига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган.

483views0replies
0

t.me/husantangriyev

Божхоначилар гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб олиб ўтмочи бўлган шахсни қўлга олди, дея хабар бермоқда Божхона Ахборот хизмати.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Ойбек" чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси (эркак) "Body sсaner" қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 гр. "опий" гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
483views0replies
0

Комментарии