Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган жиноятчи Қозоғистонда ушланди

Ушбу шахс 2008 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан давлатлараро қидирувга берилган.

408views0replies
0

polisia.kz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 41 ёшли фуқаро Р. миграция хизмати ва шаҳар криминал полицияси ходимлари томонидан қўлга олинди, дея хабар бермоқда Қозоғистон ИИВ Ахборот хизмати.
"Қидирув – МДҲ" тезкор-профилактик тадбири давомида жиноятчилар аниқланди. 1982 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси 2008 йилда Ўзбекистон ИИВ Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан давлатлараро қидирувга берилган. Қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Уни ватанига экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда", — деди Олмаота шаҳар полиция департаменти миграция хизмати раҳбари Асхат Бутунчинов.
Шунингдек, Олмаотада жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш ва Қозоғистоннинг миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида 2023 йил 11 сентябрдан 30 сентябрга қадар Олмаота шаҳрида "Ёлланма" тадбирлари ўтказилаётганини эслатди.
408views0replies
0

Комментарии