Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида жанжал юз берди — видео

Ҳайдовчи йўловчини белгиланмаган жойга туширмаганлиги сабаб, фуқаро автобусни йўлини тўсган.

4821views0replies
0

Кеча, 25 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси ва автобус йўловчилари ўзаро тортишаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Унга кўра, ушбу ҳолат автобус салонига ўрнатилган видеокузатув воситаларида қайд этилган ҳолатлар асосида ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида 93-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси А.Ғ. бошқарувида Юнусобод 9-даҳасидан "Food city" савдо маркази томон ҳаракатланиб кетаётган "King Long" русумли автобус салонидаги йўловчи автобусни тўхтатишни сўраган. Ҳайдовчи белгиланмаган жойда автобусни тўхтатмаслиги тўғрисида йўловчига маълумот берган.
Шунга қарамай, йўловчи томонидан ҳайдовчига ҳақоратли сўзлар гапирилиб, автобусни бошқарувига халақит берилганлиги аниқланган. Қолаверса, тортишув натижасида йўловчи ва унга ҳамроҳлик қилаётган аёл йўловчи автобусдан тушиб, унинг олд томонига туриб олиб, 15 дақиқа давомида ҳаракатланишига тўсқинлик қилгани маълум бўлган.
Ҳозирда воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
4821views0replies
0

Комментарии