• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 26 сентября 2023

Фарғонада 83 дона тошбақаларни қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Ушбу тошбақалар Ўзбекистон "Қизил китоби"га камайиб бораётган тур сифатида киритилган Ўрта Осиё чўл тошбақалари бўлган.

294
0
Божхона

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Фарғона вилояти божхона бошқармасининг "Фарғона" чегара божхона пости ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пост орқали қўшни давлатга чиқиб кетиш учун ҳаракатланган Damas автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида, автотранспорт воситасининг салонида контейнерда ҳайвонларни ташиш қоидаларига зид равишда жойланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 83 дона тошбақалар борлиги аниқланди.

Мазкур тошбақалар Фарғона ҳайвонот боғи мутахассислари иштирокида кўздан кечирилганида Ўзбекистон "Қизил китоби"га камайиб бораётган тур сифатида киритилган Ўрта Осиё чўл тошбақаси эканлиги ва 5 донаси нотўғри ташилганлиги сабабли зарарланганлиги маълум бўлди ва тиббий муолажалар кўрсатилди.

Суднинг якуний қарори чиққунга қадар тошбақалар вақтинча сақлаш учун ҳайвонот боғига топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

294
0