Поиск
RUUZ

Общество

Тожикистонда бир неча кундан бери “свет” ўчишлар тўхтамаяпти

Мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида “свет” йўқ. Расмийлар буни қишга тайёргарлик билан изоҳлашган.

200views0replies
0

Иллюстрация

Тожикистонда бир неча кундан бери электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда Aziya-Plyus нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, электр энергияси нафақат аҳоли, балки савдо шохобчалари ва кичик корхоналарда ҳам узилиб қолган. Электр тармоқлари ходимлари буни куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан изоҳлашган. Аҳоли электр энергияси ҳеч қандай огоҳлантиришсиз узиб қўйилганидан норозилик билдирмоқда.
Нашрга кўра, Турсунзода, Панжикент, Бохтар, Кулоб, Сўхт, Хатлон ва Душанбе шаҳарлари ҳамда Тожикистоннинг қишлоқ туманлари аҳолиси электр энергияси узилиши ҳақида хабар бермоқда. Электр токи кундузи ҳам, кечаси ҳам ўчмоқда.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 2 миллиард 415 миллион кВт/соатдан сал кўпроқ электр энергияси ўғирланган. 2022 йилнинг шу даврида ҳам худди шундай – 2 миллиард 417 миллион кВт/соат электр энергияси йўқолган. Нашр электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни соҳадаги талон-торожликлар билан изоҳлаган.
200views0replies
0

Комментарии