Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари доирасида футбол бўйича Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Гонконг Олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ўзбекистонлик футболчилар Гонконгга қарши учрашувда баҳс олиб бориб кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.