• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 сентября 2023

Туркияда ўзбекистонлик аёл шаръий никоҳдаги эри томонидан ўлдирилди — видео

46 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Эркак полицияга бориб таслим бўлган.

1278
0
turkiyegazetesi.com.tr

Туркияда ўзбекистонлик бўлган аёл шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий нашрлари хабар беришди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси 45 ёшли Адилова Раъно Düzce шаҳрида туркиялик 68 ёшли турмуш ўртоғи билан бирга яшаган.

Улар ўртасида суҳбат чоғида келишмовчилик юзага келган. Суҳбат жанжалга айланиб кетган ва эркак аёлга пичоқ билан ҳужум қилиб, пичоқлаган. Ҳодисадан сўнг гумонланувчи 112 тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, вазиятни маълум қилган.

Воқеа жойига полиция ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилди. Тиббий гуруҳлар текширувдан сўнг аёлнинг вафот этганини аниқлади. Гумонланувчи полицияга бориб таслим бўлган ва воқеа юзасидан тергов бошланган.

1278
0