Поиск
RUUZ

Общество

Ҳиндистон авиакомпанияси Деҳли ва Тошкент ўртасида авиақатновларни йўлга қўйди

Кеча IndiGo авиакомпанияси Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди.

85views0replies
0

Uzbekistan Airports

22 cентябрь куни Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вақти билан соат 23:09 да бортида 167 йўловчиси билан самолёт пойтахт аэропортига келиб қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Деҳлига учаётган йўловчилар учун тантанали рўйхатдан ўтказиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳиндистон авиакомпаниясининг мунтазам парвозлари қулай А-320 самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
IndiGo — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
85views0replies
0

Комментарии