Поиск
RUUZ

Общество

Сурияда халқаро террористик ташкилот сафига бориб қўшилган наманганлик йигит қамалди

У дўстининг таклифи билан Тошкентдан Истанбулга бориб, сўнг у ердан Сурия давлатига ўтган ва террорчилар сафига бориб қўшилган.

127views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун 21 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ЖКнинг 155-2-моддаси 1- ва 2-қисмлари, 244-1-моддаси 3-қисми "г" банди ва 244-2-моддаси 1-қисми билан айбланаётган фуқарога оид жиноят иши кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Унга кўра, фуқаро 2016 йил 6 сентябрь куни яқин дўстининг таклифи билан "Тошкент-Истанбул" йўналишидаги авиарейс орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига борган. Сўнг 2017 йил сентябрь ойида Истанбулдан Сурия давлатига ўтиб, "Хайъат Тахрир Шом" Халқаро террористик ташкилоти таркибига қўшилган. У ерда декабрь ойига қадар террорчиларни тайёрлаш лагерида жангавор тайёргарликдан ўтган.
2018 йил сентябрь ойида эса Халқаро террористик ташкилот сафини кенгайтириш учун Туркияга қайтган ва 2022 йил декабрь ойига қадар бир гуруҳ шахсларни ёллаб, уларни Сурияга жўнатиб юборишни ташкиллаштирган.
Судланувчига нисбатан ЖКнинг бир неча моддалари билан узил-кесил 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
127views0replies
0

Комментарии