Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга бағишланган республика илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Ишчи гуруҳи 28 та ҳарф, битта бирикма ва битта ҳарф белгисидан иборат такомиллаштирилган алифбо лойиҳасини эълон қилди, деб ёзади ЎзА.
Бунда қуйидаги 4 та ҳарф шаклини бироз ўзгартириш таклиф этилмоқда:
Ў => Õ õ
Ғ => Ğ ğ
Ч => С с
Ш => Ş ş
Ғ => Ğ ğ
Ч => С с
Ш => Ş ş
Бу ўзбек алифбосини ўзгартириш бўйича учинчи уринишдир. 2018 йил ноябрь ойида 28 та ҳарф, ёзувдаги қаттиқ белгини билдирувчи апостроф ва "ng" бирикмасидан иборат янги алифбо таклиф этилганди.
Иккинчи марта ўзбек алифбосини ўзгартиришга уринишлар 2021 йилнинг май ойида қайд этилган эди. Кейин баъзи ҳарфларни, хусусан, "sh", "ch", "o‘" ва "g‘" ҳарф бирикмаларини ўзгартириш режалари бўлган эди.