АҚШ долларининг расмий курси янги максимал даражага етиб, 12 212,07 сўмни ташкил қилди. Кун давомида АҚШ доллари 22,06 сўмга қимматлашди. Евро курси 5,18 сўмга қимматлашди ва 12 992,42 сўмни, фунт стерлинг эса 14 950,02 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни хорижий валюталар сўмга нисбатан кескин кўтарилиб, 400 сўмга ошганди. Ўшанда доллар курси илк бор 12 минг сўмдан ошди.