• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 24 сентября 2023

Тошкентда Automotive Industry Tashkent 2023 автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади

25-27 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонида ўтказиладиган кўргазмада автосаноат соҳасидаги илғор технологиялар намойиш этилади.

294
0

Кўргазмада сиз Ўзбекистон, Россия, БАА, Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон, Швейцария ва бошқа мамлакатлар иштирокчиларининг стендлари билан танишишингиз мумкин бўлади.

Ташкилотчилар кўргазмага пухта тайёргарлик кўрган, бутун республикадан йирик компаниялар ҳамда ишлаб чиқарувчилар таклиф этилган.

Кўргазмада 60 дан ортиқ турдаги автомобиллар тақдим этилади ва уларни ўша ернинг ўзида харид қилиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, кўргазмада ташриф буюрувчилар автосаноатдаги таниқли бизнесменлар ҳамда блогерлар билан учрашадилар.

Кўргазма доирасида панель мунозаралар, қизиқарли танловлар ва шоу-дастур ҳам режалаштирилган ва 20 000 дан ортиқ меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Automotive Industry Tashkent 2023 билан биргаликда автосаноат оламига шўнғинг!

Тадбирда рўйхатдан ўтиш учун сиз ўзингиз учун қулай усулни танлашингиз мумкин:

Сайт: autoexpo.uz
Telegram-бот: @Aite_uzbot
Телефон: 55 515 01 01

Реклама ҳуқуқи асосида

294
0