• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 22 сентября 2023

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини туғилган куни билан табриклади

Бугун Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

370
0
president.uz

Бугун, 22 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Туркманистон президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Конструктив сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, “Хоразм-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси биргаликда амалга оширилмоқда. Энергетика ва транспорт соҳаларидаги кооперация мустаҳкамланмоқда. Октябрь ойида Тошкентда Туркманистон маданияти кунлари ўтказилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Марказий Осиёда ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан амалдаги кўп томонлама форматлар доирасида кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Телефон мулоқоти якунида Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти ва халқини бўлажак Мустақиллик куни билан дилдан табриклади.

370
0