Поиск
RUUZ

Общество

Наманган вилоятида 70 нафардан кўп вояга етмаган болаларда заҳарланиш юз берди

Ҳолат юзасидан вилоят ССБ ва Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди. Прокуратура текширув бошлади.

209views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида боғча болалари заҳарлангани ва туман тиббиёт бирлашмасига юзга яқин бола олиб келингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабарига кўра, Чуст туманидаги боғчанинг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган. Дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Кейинчалик жами 71 нафар боланинг соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимацион, яъни оғир ҳолат йўқ.
"Кеча ва бугун болалар боғчаларида болаларга йод ва анструмин (йодомарин) дориси берилган. "Заҳарланиш шундан бўлган" деган хабар текширувда. Сабаби, бутун республикага тарқатилган ушбу дори воситаси 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида йод танқислигини олдини олиш ва болаларни ақлий ривожланишини яхшилаш мақсадида берилган.
Вилоятимизни бошқа ҳудудларида ҳам болалар ушбу дорини истеъмол қилган. Уларда ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаган. Мурожаат келиб тушмаган", - дейилади вилояти ССБ баёнотида.
Қайд этилишича, кўрилган тезкор чора-тадбирлар, хусусан, тез-тиббий ёрдам туфайли болаларнинг 9 нафари соғломлаштирилиб, яшаш уйига қайтарилган. Қолган болаларнинг ҳам аҳволи мўътадил, улар шифокорлар назоратига олинган.
Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Вояга етмаган болалар нимадан заҳарланганлиги ҳали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмасликларни сўраб қоламиз. Текшириш жараёни назоратга олинган. Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейилади прокуратура хабарида.
209views0replies
0

Комментарии