Маълум бўлишича, ҳодиса 21 сентябрь куни тахминан соат 12:10 да Саратов вилоятида Мокроус қишлоғи яқинида содир бўлган.
Вилоят прокуратураси берган хабарга кўра, Scania юк машинаси ва Lada Largus автомобили тўқнашган. Ҳодиса оқибатида Lada Largus'да бўлган бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлди, яна 5 киши касалхонага ётқизилди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича процессуал тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг бориши ва натижалари Россия прокуратураси назоратида.