• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 сентября 2023

Фарғонада ўз уйида дўппосланиб кетилган эркак бўйича расмий изоҳ берилди

Аввалроқ, бир эркак уни уйидан чақириб, калтаклашгани ҳақида видеомурожаат қилганди.

634
0
Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда фуқарони уйидан чақириб, остонада калтаклаб кетилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Н.А. видеомурожаатдаги М.А.нинг яшаш уйи яқинида ўзаро келишмовчилик сабабли унинг юз қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 21 сентябрь кунги хулосасига кўра, М.А.нинг олган жароҳати ўртача оғир шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

634
0