Поиск
RUUZ

Общество

Ўзини рағбатлантириш учун 75 млн сўм маблағ ажратган Қарши шаҳар ҳокимининг қарори бекор қилинди

Қарши шаҳар ҳокимининг қарори амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид тарзда қабул қилинганлиги аниқланган.

1327views0replies
0

t.me/qarshishaharhokimligi

Қарши шаҳар ҳокими ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратгани айтилган хабар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан ўрганиш ўтказилди, дея хабар бермоқда Антикоррупция агентлиги Ахборот хизмати.
Унга кўра, Қарши шаҳар ҳокимининг 2023 йил 25 августдаги 251-4-69-Қ/23-сонли қарори амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид тарзда қабул қилинганлиги аниқланган.
Агентлик томонидан вилоят ҳокимлигига коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритган.
Тақдимномага асосан, вилоят ҳокимининг 2023 йил 19 сентябрь куни 414-4-0-Қ/23-сон қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг мазкур қарори бекор қилинди.
1327views0replies
0

Комментарии