Бугун, 21 сентябрь куни соат 14:00 ларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маъмурий биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёнғин тахминан 40 дақиқа давом этган. Ҳодиса жойига тез-тиббий ёрдам ва 4 та ёнғин қутқарув экипажлари етиб келишди. Айни вақтда ёнғин бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони ва зарар миқдори ҳозирча номаълум.