Поиск
RUUZ

Реклама

Oxbridge International School болалар боғчаси ва мактабга қабулни давом эттирмоқда ҳамда очиқ эшиклар кунига таклиф қилмоқда

22 сентябрь куни Oxbridge International School мактабида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади. Барча ота-оналар ва ўқувчилар ташриф буюриб, қабул ва ўқитиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.

152views0replies
0

Oxbridge International School мактабида бўлиб ўтадиган очиқ эшиклар куни болалар боғчаси ва мактаб билан яқиндан танишиш, қабул ва ўқитиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш, таълим муассасаларининг раҳбарияти билан шахсан танишиш, шунингдек, қизиқтирган саволларга жавоб олиш учун ажойиб имкониятдир.
Мактаб иккита таълим тизимини таклиф этади: анъанавий (рус тилида) ва IB (инглиз тилида), бу эса ўз ўрнида ҳар бир ўқувчи учун мос йўналишни танлаш имконини беради.
OISнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, у тўлиқ ваколатли IB мактабидир. Бу дегани, мазкур муассаса халқаро бакалавриат томонидан белгиланган юқори таълим стандартларига жавоб бера олади. Мактаб ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини, мустақил ишлаш қобилиятини ва ижтимоий масъулиятини ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Primary Years Programme (PYP) – IB бошланғич мактаб дастури бўлиб, у 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган (болалар боғчаси ва 1-5-синфлар). Болалар боғчасининг асосий вазифаси – болаларга инглиз тилини ўргатиш, уларни ижтимоийлашувини таъминлаш ва мактабга тайёрлашдир. Бунинг учун энг яхши ўқитувчи-педагоглар, ўз ишининг усталари билим ва тажрибасидан фойдаланилади. Инглиз тили ўқитувчилари мактабгача таълим соҳасида катта тажриба ва билимга эга педагог кадрлардир.
Биринчи синфга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. Ушбу таълим модели ўқувчиларнинг ривожланишида, ғамхўрлик ва фаол фуқаролик позицияси руҳида тарбияланишида, уларда давомий таълим олиш истаги уйғонишида катта аҳамият касб этади. PYP’даги фанлар мажмуаси эса ўқувчиларни танқидий ва мустақил фикрлашга, таълим олишларида шахсий масъулиятини оширишга, маҳаллий ва глобал муаммоларни ўрганиш ва уларнинг реал шароитларга мос ечимини топишга ўргатади.
Middle Years Programme (MYP) – IB ўрта мактаб таълим дастури бўлиб, у 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган 5 йиллик дастурдир (6-10 синфлар). Ўқув жараёнида XXI аср кўникмаларини ривожлантириш, чет тилларини ва барча фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ўргатиш устувор вазифадир.
Барча ўқитувчилар халқаро дастурнинг юқори талабларига мувофиқ академик кўрсаткичларни баҳолашнинг кенг кўламли самарали усулларидан фойдаланадилар. MYP дастури глобал муаммолар соҳасидаги тажрибани ўрганишга, турли маданиятларнинг моҳиятини тушунишга, шахсий нуқтаи назардан бошқа нуқтаи назарларни қабул қилишга асосланган.
Diploma Programme (DP) – IB юқори мактаб таълим дастури бўлиб, у 16 ёшдан 19 ёшгача бўлган (11-12 синфлар) ўқувчиларни дунёнинг энг нуфузли университетларига ўқишга кириш ва таълим олишда муваффақият қозонишга тайёрлайдиган якуний имтиҳонлари мавжуд бўлган академик жиҳатдан қийин ҳисобланган таълим дастуридир. Ушбу дастур ўқувчиларнинг интеллектуал, ижтимоий, эмоционал ва жисмоний фаровонлигини таъминлашга қаратилган. Дастур дунёнинг етакчи университетларининг эътирофи ва ишончини қозонганини таъкидлаш лозим.
Халқаро таълим дастурларидан ташқари, Oxbridge 1,5 ёшдан бошлаб болалар учун умумтаълим мактабида ва болалар боғчасида аниқ фанларни ва чет эллик ўқитувчилар билан инглиз тилини чуқур ўрганиш бўйича факультатив таълимни таклиф этади.
Oxbridge болалар боғчасидаги мактабгача таълим дастурининг мақсади болаларга индивидуал ёндашув, унинг қизиқишлари, эҳтиёжлари ва ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда унинг шахсини ҳурмат қилиш, эмоционал қулайликни таъминлаш, эркин ижодий фикрлаши учун шароит яратишга интилишга қаратилган.
Шунинг учун боланинг ривожланишини кузатиш педагог фаолиятидаги муҳим вазифадир. Ўқитувчи болани ва унинг хатти-ҳаракатларининг ҳақиқий омилларини яхшироқ тушуниш, боланинг ривожланишини, унинг ички дунёсини кўриш, ривожланиш йўлларини қўллаб-қувватлаш, эҳтиёж ва қизиқишларни аниқлаш учун болалар ҳаётини мунтазам равишда кузатиб боради.
Oxbridge умумтаълим мактаби таълимни давлат стандартларига мувофиқ ташкил этади (1-11 синфлар). Инглиз тили дарслари кунлик равишда чет эллик ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Бундан ташқари, фанлар бўйича чуқур билимларни эгаллаш ва танқидий фикрлашни ривожлантириш мақсадида аниқ фанларга алоҳида эътибор қаратилади.
Юқори синфларда алгебра, геометрия, физика, кимё, биология фанлари чуқур ўрганилади. Кўп қиррали ўқув-кўнгилочар дастурлар болалар ҳаётини қизиқарли ва мазмунли қилади, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг жамоавий ижодий фаолияти эса ўзаро ишонч ва дўстлик муҳитини яратади.
Oxbridge International School мактаби битирувчилари Sejong University, Hertfordshire University, Niagara University, Brunel University, ИОМ, МДХМИ, СПБГ, University of Wollongong, University of Birmingham, University of Sheffield, University of Manchester каби нуфузли халқаро университетларда таҳсил олишади.
Болалар боғчаси ва мактаб жамоаси ўз тажриба ва билимлари билан бўлишиш мақсадида ота-оналар ва болалар билан учрашувни, шунингдек, келажагингиз учун тўғри танлов қилишда ёрдам беришни интиқлик билан кутмоқда.
Очиқ эшиклар кунида иштирок этиш учун ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз керак.
Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
Манзил: Оймариқ кўчаси, 10
Instagram: @oisuzbekistan
Facebook: @oisuzbekistan
Telegram: @oxbridgeschool
Реклама ҳуқуқи асосида
152views0replies
0

Комментарии