Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Болдир" темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратида ўтказилган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Натижада, ушбу вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 12 млрд 771 млн сўмлик 851 460 қути "Еsse Change" номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.