Поиск
RUUZ

Реклама

«Янги Ўзбекистон» боғи Coke Studio Fest фестивалида 60 мингдан ортиқ меҳмонларни қарши олди

16 сентябрь куни «Янги Ўзбекистон» боғида маҳаллий ва жаҳон юлдузлари иштирокида мусиқий тадбир бўлиб ўтди: Сабина Мустаева, Ruhsora Emm, Massa, Далер Аметист, Dalimjanov, Dj Bella, Dj Indigo, Andro, Artik ва Asti дуэти, шунингдек, жаҳон миқёсидаги хэдлайнер – DJ Afrojack.

77views0replies
0

Тадбирнинг бошидан охиригача позитив энергия ва ритм нафақат асосий саҳнадан, балки боғ майдони бўйлаб ташкиллаштирилган интерфаол ҳудудлардан уфуриб турди. Фестиваль меҳмонлари аквагрим ва граффити майдончасида ҳақиқий стрит-арт яратган бўлса, интерфаол мусиқа ҳудудида ташриф буюрувчилар ўзларини ҳақиқий мусиқасидек ҳис қилиб, медиа-ҳамкор ZoʼrTV саҳнасида рақсга тушиб, қўшиқ куйлашди.
Фестивалнинг яна бир ҳамкори «Яндекс» томонидан ташкиллаштирилган ҳудудда эса барабан чалиш, шунингдек, «Яндекс» хизматлари учун ваучерлар ва промокодлар ютиш имкони берилди.
Coke Studio – турли маданиятлар ва жанрлардаги мусиқачиларни бирлаштирувчи платформадир. Унинг доирасида турли мусиқий тадбирлар ўтказилади. Coke Studio нинг асосий миссияси – бу географик чегаралардан қатъи назар барча учун янги мусиқани очиш, мусиқанинг универсал тили орқали одамларни бирлаштириш ва унутилмас хотиралар ҳамда таассуротлар улашишдир. Ёш авлод учун бу ўзини кўрсатиш, мусиқа санъатини ўрганиш ва жаҳон трендларидан илҳом олиш имконидир. Бу йил «Янги Ўзбекистон» боғининг майдон бўйича миқёси туфайли юртимиз Coke Studio Fest нинг глобал тарихига энг йирик мусиқий воқеалардан бири сифатида кирди. Coke Studio Fest Ўзбекистондаги Coca-Cola компаниясининг 30 йиллик юбилейи арафасида ўтказилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Coke Studio Fest фестивали мусиқа ва санъат турли ёш ва қизиқишларга эга инсонларни бирлаштиришини исботлади. Нафақат фестиваль меҳмонлари, балки глобал юлдузлар билан бир саҳнадан туриб куйлаган ёш юлдузларимиз ҳам ундан илҳомланди.
Andro ва Artick&Asti саҳнадан туриб, Ўзбекистонга илиқ кутиб олгани учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистондаги Coke Studio Fest учун эксклюзив дастур тайёрлаган Afrojack чиқишида эса саҳна экранларида Thank you Uzbekistan ёзуви эътиборни тортди.
«Аввал менинг глобал миссиям бўлмаган. Аммо, ҳозир мен уни топдим: мен жонли эфирлар ташкил қилиб, улар давомида болаларга мусиқа, катталарга эса диджейлик ва продюсерликни ўргатаман. Менга одамларга бу соҳа аслида қандай ишлашини тушунтириш, студияларда сет тайёрлаш жараёни, саҳнадаги фаолиятни кўрсатиш ёқади. Мен келажакда бу фаолиятни ривожлантириб, энди бошлаётган санъаткорлар учун эшикларни очмоқчиман. Агар сиз ўзбекистонлик диджей бўлсангиз, бизнинг ресурсларимиздаги жонли эфирларга эътибор қаратинг. Шунингдек, сиз ўз мусиқангизни тўғридан-тўғри лейблга ва у ердан барча стейкхолдерларга юборишингиз мумкин. Синаб кўриш ва интилиш доим муҳим. Сиз аёл ёки эркаклигингиз муҳим эмас, одамларга қизиқ ягона қизиқ нарса – бу мусиқа. Сиз бу билан неча йил шуғулланганингиз ҳам қизиқ эмас. Агар кейинги трек тингловчига ёқмаса, шоунгизга ҳеч ким келмайди», – деди Afrojack интервьюда.
Afrojack билан интервьюдан сўнг инфлюенсерлар ва блогерлар у билан эксклюзив фотосессияга таклиф қилинди ва унинг дастхатини олиш имкони берилди. Бу ҳам уларни илҳомлантирувчи ва ёрқин таассурот қолдирган ҳолат бўлди.
Coke Studio Fest 2023 фестивали давомида кўнгиллилар ичимликдан бўшаган пластик идишларни йиғиб юрганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Барча пластик идишлар қайта ишлашга юборилди ва уларга иккинчи ҳаёт туҳфа қилинди. Экология, қайта ишлаш ва иқтисодий айланмаларга бағишланган Waste to Art арт-ҳудудида иштирокчилар рассом Элнур Эгамов билан биргаликда қайта ишланувчи материаллардан санъат асарлари яратди. Улар шу йўл билан оддий буюмлар илҳом ва гўзаллик манбаси бўла олишини исботлашди.
Coca-cola ва Go Wasteless лойиҳаси вакиллари ташриф буюрувчиларга чиқиндини саралаш ва қайта ишлашнинг аҳамиятини тушунтириб, пластикдан аксессуарлар ва тақинчоқлар, шунингдек, кўзойнак учун ғилоф ясаш бўйича маҳорат дарси кўрсатди.
SanFa компанияси томонидан қайта ишланган пластикдан ясалган ўриндиқ чиқиндини саралаш муҳимлигини жонли мисолда кўрсатиб берди.
Coke Studio Fest 2023 мусиқа, санъат ва атроф-муҳитга ғамхўрлик кучи дунёни ижобий тарафга ўзгартиришини яна бир бор исботлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
77views0replies
0

Комментарии