Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги “Шарқ” нашриёт-матбаа АЖнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш ускуналари сотувга қўйилади

3 гектар ер майдонга эга бўлган иншоотни хусусийлаштириш учун аризалар қабул қилиш бошланди.

175views0replies
0

Тошкент шаҳри, Миробод тумани Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган “Шарқ” нашриёт-матбаа АЖнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш ускуналари ягона мулкий мажмуа сифатида савдога чиқарилади. Бу бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланди, дея хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизмати.
Иншоотнинг умумий майдони 3,02 гектар, бино-иншоот майдони 56 525 кв.м. Бино 1975-1979 йилларда қурилган. Талабгорларнинг таклифлари “E-auksion” электрон савдо платформасида қабул қилинади. Мулкий мажмуани сотиш икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан сараланади. Иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари, закалат пули миқдори ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан савдонинг биринчи босқич якунлари бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш куни мобайнида жараённинг биринчи босқичи натижалари бўйича иккинчи босқичга ўтган талабгорлар тўғрисида Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар орқали эълон берилади ҳамда биринчи босқичда иштирок этган барча талабгорларга расмий хабарнома юборилади.
Ушбу ҳавола орқали оммавий савдода қатнашиш мумкин. 
175views0replies
0

Комментарии