Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда маркетплейслар бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтади

Конференция 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Uzum Market миллий маркетплейсининг қўллаб-қувватлашида ўтказилади.

100views0replies
0

Тадбирда Республика Рақамли технологиялар вазирлиги, Uzum Market миллий маркетплейси, Жаҳон банки, хорижий e-commerce платформалари вакиллари ва ўз бизнесини маркетплейсда муваффақиятли ривожлантираётган тадбиркорлар иштирок этади.
«Онлайн савдони ривожлантириш бутун мамлакатнинг иқтисодий ўсиши учун муҳим омиллардан бири. Uzum Market каби миллий майдончалар нафақат минглаб иш ўринларини яратади, балки ўзбекистонликларга ўз бизнесларини ривожлантириш учун улкан инфратузилма яратмоқда. Биз мамлакатимизда электрон тижорат соҳасига катта қизиқиш билдирмоқдамиз ва рақамли хизматларни ривожлантириш ва улардан фаол фойдаланиш учун тадбиркорларни ва, албатта, уларнинг мижозларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», – дейди Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос.
«Электрон тижорат Ўзбекистон сотувчиларига маҳаллий бозорда савдо ҳажмини кенгайтириш ва халқаро истеъмолчиларга чегаралар ва географик тўсиқларни енгиб ўтишда ёрдам бериши мумкин. Электрон тижорат – бу аёллар, ёшлар ва ногиронлар учун юқори малакали ва кўп вақт талаб қиладиган иш ўринларини яратадиган восита. Ушбу конференция бу жараёнга муҳим ҳисса қўшади. Жаҳон банки жамоаси ушбу тадбирда халқаро маърузачиларнинг иштирок этишига кўмаклашади», – дея таъкидлади Жаҳон банкининг EGATE электрон тижоратни ривожлантириш дастури раҳбари Чью Ниу.
Uzum Market миллий маркетплейсиминг бош директори Илшат Хаметовнинг айтишича, бугунги кунда Uzum Market да 6 мингдан зиёд тадбиркор ва компания ўз бизнесини ривожлантирмоқда ва бу компания платформа сифатида қўллаб-қувватлашга интилаётган улкан ҳамжамият. Тажриба ва яхши амалиётларни баҳам кўриш ва бутун дунё бўйлаб соҳақандай ривожланаётганини кўриш энди иш бошлаганлар ва тажрибали сотувчилар учун муҳим ўсиш воситасидир.
«Биз учун сотувчилар тажриба алмашишлари ва бугунги кунда маркетплейс таклиф этаётган воситалар ҳақидаги сўнгги янгиликларни биринчи қўлдан билиб олишлари мумкин бўлган платформа яратиш муҳим. Конференцияда бугун мамлакатимизда ва ташқарида электрон тижоратни ривожлантираётган барчани йиғишга муваффақ бўлганимиздан хурсандмиз. Ва, албатта, бу бир йил ичида Ўзбекистонда маркетплейс сўзининг синонимга айланган Uzum Market нинг қўллаб-қувватлаши туфайли амалга оширилди», – дейди Ўзбекистондаги «Селлерлар» уюшмаси асосчиси Екатерина Рашидова.
Конференция ҳақида батафсил: sellerclub.uz.
Реклама ҳуқуқи асосида
100views0replies
0

Комментарии