Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Испаниялик мутахассис Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини 2024 йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

170views0replies
0

ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футзал бўйича Ўзбекистонда ўтказиладиган 2024 йилги Жаҳон чемпионатига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес билан музокаралар олиб борди.
Бугун ЎФА раҳбарияти ва тажрибали мураббий ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистонда спортга, хусусан, футбол ва футзалга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, терма жамоа олдига кейинги йилги мундиалда муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилганини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш орқали келгусида инфратузилмани Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди, дея хабар бермоқда ЎФА Ахборот хизмати.
Испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес терма жамоада ишлаш билан бир қаторда УЭФА ва ФИФА инструктори сифатида маҳаллий мураббийларни тайёрлаш, терма жамоаларга футзалчилар етказиб бериш бўйича тизим ишлаб чиқиш, инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Жаҳон чемпионатининг ташкилий йўналишларида ҳам ўз тажрибаси билан кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Хосе Венансио Лопес ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли турнирларга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, бош мураббийга омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, 2011 — 2012 ва 2014 — 2017 йилларда испаниялик мураббий Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини бошқарган. Ушбу мураббий бошчилигида терма жамоа 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё кубогида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
170views0replies
0

Комментарии