Поиск
RUUZ

Медицина

Ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам хизматларига 100 та янги Volkswagen Caddy автомашиналари топширилди

Янги А тоифали махсус автомашиналар республиканинг тўртта вилоятига тарқатилди.

117views0replies
0

ССВ

Жорий йил январь ойида республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки мамлакатда ишлаб чиқарилган 110 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди. Февраль ойида “Jizzakh Auto” томонидан йиғилган бу турдаги автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
Шунингдек, шу йил август ойида А тоифали 50 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги “103” шохобчаларига берилди.
Бугун эса яна 100 та ана шундай автотранспорт воситаларини Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарё вилоят филиалларига етказиб бериш бошланди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.
"Фавқулодда ҳолатларда ва касаллик хуруж қилган вақтда беморга имкон қадар тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, унинг ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолишга хизмат қилади. Шу сабабли “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда. Йил якунига қадар яна 500 дан ортиқ ана шундай транспорт воситалари ҳудудларга етказиб бериш кўзда тутилган", — деди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Гафуров.
Энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради.
Шунингдек, улар шаҳар ичида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, бу автомобилларда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.
117views0replies
0

Комментарии