Поиск
RUUZ

Культура

Ўзбекистон ҳудудидаги Турон чўллари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилди

Бу ЮНEСКО рўйхатига мўътадил чўллар тоифасига киритилган биринчи объект. Турон чўллари учта давлат - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудида жойлашган.

156views0replies
0

eco.gov.uz

Ўзбекистондаги "Мўътадил минтақадаги Турон чўллари" трансчегаравий табиий объекти ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди .
20 сентябрь куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясида республика учун тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлиб ўтди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКО маслаҳатлашув органи ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи билан ўрнатилган яқин ҳамкорлик, шунингдек, Умумжаҳон мероси қўмитаси аъзолари (21 давлат) билан олиб борилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ва сиёсий-дипломатик чора-тадбирлар натижасида ижобий қарор қабул қилинди.
"Мўътадил минтақадаги Турон чўллари" Умумжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилган Ўзбекистоннинг иккинчи объекти ҳисобланади. 2016 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон иштирокидаги "Ғарбий Тян-Шан" объекти ушбу рўйхатдан ўрин олган.
Эътиборли жиҳати шундаки, янги объект ЮНЕКСО рўйхатидаги мўътадил чўллар тоифасига кирадиган биринчи объект ҳисобланади. Ҳудуднинг Ўзбекистонга доир қисми Оролбўйи минтақаси ва Устюрт платоси ҳудудларида жойлашган 2 млн гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган бир-бирига чегарадош бешта таркибий қисм — Сайгачи, Сайгачи-Белеули, Сайгачи-Дуана, Сайгачи-Жидейли (барчаси Шимолий Устюрт кластерига киради) ҳамда Жанубий Устюртдан иборат.
"Мўътадил минтақадаги Турон чўллари"нинг Жаҳон табиий мероси рўйхатига киритилиши ноёб биологик хилма-хилликни сақлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, бу сут эмизувчиларнинг 41 тури, қушларнинг 167 тури, судралиб юрувчиларнинг 42 тури, жумладан қулан, сайғоқ, жайрон, уриал ва кўплаб турларини ҳимоя қилишни халқаро даражага олиб чиқиш имконини беради. Глобал миқёсда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар ва ўсимликлар алоҳида аҳамиятга эга", дейилади хабарда.
Шунингдек, бу объектларни самарали бошқариш, улардаги ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш ва оммалаштириш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун кенг йўл очаётгани таъкидланди.
156views0replies
0

Комментарии