Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган 6 та ва Каттақўрғон туманида 1 та корхона электр тармоқларига ноқонуний уланганлиги аниқланган.
Натижада давлат манфаатларига 2 млрд 355 млн 502 минг 460 сўм (5 млн 228 минг 433 кВт·соат) зарар етказилган.
Маълумот ўрнида, ушбу миқдордаги электр энергияси 26 минг 142 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Таъкидланишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.