• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 20 сентября 2023

Ўзбекистонга олиб кирилаётган таркибида озон қатламини емирувчи хавфли модда бўлган товарлар тўхтатиб қолинди

Мазкур қиймати 1 млрд сўмлик кондиционерларни республикага олиб кириш тақиқланган.

196
0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Янгийўл" ТИФ божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлат орқали хориждан Ўзбекистондаги МЧЖлардан бирининг номига олиб келинган юклар божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада Республика ҳудудига олиб кириш тақиқланган қиймати 1 млрд сўмга тенг бўлган 2 дона "Чиллер модели 10HP*1set LDHCW010D R2" номли кондиционерлар борлиги аниқланган.

Таъкидланишича, мазкур товарлар таркибида республика ҳудудига олиб кириш тақиқланган озон қатлами учун хавфли бўлган фреон моддаси бор бўлган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

196
0