Сурхондарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.К. ва А.Н. хорижий давлат фуқароси А.С.нинг ишончига кириб, унинг таниши А.Ҳ. ва оила аъзоларига Ўзбекистонга кириш визасини танишлари ёрдамида 12 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилишиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.