Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда 3 туп ғарб чинори дарахтларини кесган икки фуқарога суд ҳукми ўқилди

Улар ўсимлик дунёсига 131 млн сўмдан кўпроқ зарар етказишган.

114views0replies
0

eco.gov.uz

Жорий йилнинг 4 апрель куни Андижон вилояти, Избоскан туманида яшовчи фуқаролар — А.А. ҳамда М.И. ўзаро тил бириктириб, уч туп ғарб чинори дарахтларини гўёки яшаш хонадони учун хавф туғдираётганлигини ва қурилиш, таъмирлаш ишларига халал бераётганлигини рўкач қилиб кесиб юборишган. Бу орқали улар ўсимлик дунёсига 131 миллион 400 минг сўмлик кўп миқдорда зарар етказишган, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги Ахборот хизмати.
Ҳолат Экология вазирлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган. Прокуратура томонидан эса А.А. ва М.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 18 сентябрь куни дарахтларни кесганларга суд ҳукми ўқилди.
Ҳукмга кўра, уч туп ғарб чинори дарахтларини кесганларнинг ҳар бирига келтирилган зарарни қоплаш билан бирга, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
114views0replies
0

Комментарии