Поиск
RUUZ

Наука

Ўзбекистонда Америка технологиялар университети ташкил этилади

2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.

109views0replies
22

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, ушбу компания Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 30 мамлакатида фаолият юритади, қолаверса, университетларда таълим сифатини ошириш билан шуғулланади.
“Cintana” асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Америка технологиялар университетини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.
Таъкидланишича, 2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашни бошлаш кўзда тутилган.
Давлат раҳбари ушбу режаларни маъқуллаб, Ўзбекистон таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.
109views0replies
22

Комментарии