Поиск
RUUZ

Реклама

Шахсий тажриба: қандай қилиб Азиза бюджетини режалаштиришни ва қарз олишни тўхтатди

Payme иловасининг “Кирим чиқим” хизмати ёрдамида сарф-харажатларни самарали назорат қилишни ўрганиш ҳақида.

144views0replies
0

Азиза онлайн-нашр таҳририятида ишлайди. У оладиган маош бир ойлик сарф-харажатларга етмаслиги ёш муҳаррирнинг доимий муаммоси эди. Бунинг сабабини аниқлаш учун Азиза Payme иловасидаги “Кирим чиқим” хизматини синаб кўришга қарор қилди. Бир неча ой давом этган тажриба натижасида у нафақат қарз олишга мажбур бўлмади, балки келажакдаги мақсадлари учун пул тўплашни ҳам бошлаб юборди.
Олдин қандай эди?
Кирим чиқим” хизматига уланишдан олдин Азиза пуллари қаерга кетаётганини англолмасди. Назоратсиз чиқимлар оқибатида у ҳар ой 300 мингдан 500 минг сўмгача танишларидан қарз олар эди.
Ойлик харажатлар асосан уй ижараси, озиқ-овқат, кийим-кечак ва косметика хариди, коммунал хизматлар, гўзаллик салони ва такси тўловларидан иборат эди. Шунингдек, режадан ташқари харидлар, уйгача таом буюртмалари ва дугоналар билан учрашувлар ҳамёнга сезиларли даражада зарар келтирарди. Азиза оддий харидлар ва кафе учун бир кунда 1 500 000 гача сарфлаши мумкин эди.
Мен сарфларимни ёддан ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қилардим, бироқ рақамлар бир-бирига ҳеч тўғри келмасди”, – дейди у.
Уч ойлик тажриба ва чиқимлар сурати
Майнинг бошида мен Payme иловасида “Кирим чиқим” хизматини уладим ва уни июлнинг охиригача синовдан ўтказдим. Ушбу сервис учун ойига бор-йўғи 2000 сўм тўлаш керак. Харажатларни кузатиш учун тўловларимни картам орқали амалга оширишга ҳаракат қилдим. Нақд пул зарурияти туғилишини ҳам инобатга олиб, картамдан ҳар ой 800 минг сўмдан ечиб олдим”, – дейди Азиза.
Payme да чиқимларни қуйидагилар бўйича саралаш мумкин:
- саналар;
- карталар;
- тоифалар;
- дўкон ва кафелар;
- олувчи ва юборувчилар.
Мониторинг ёрдамида Азиза сарф-харажатларнинг ҳақиқий суратини кўришга эришди.
– Кўпи мен учун кутилмаган янгилик бўлди. “Кирим чиқим” ёрдамида мен қуйидагиларни аниқладим:
Даромадимнинг асосий қисми дўконлардаги харидлар учун сарфланади. Буни мен “Тоифалар” фильтри орқали билиб олдим. Олдинлари ушбу харидлар учун қанча пул сарфлашимни англай олмасдим, шунинг учун чиқимларим киримга нисбатан кўпроқ бўлар эди.
Мен фойдаланмайдиган хизмат обунаси учун пул ечиб олинмоқда. Бу фильмлар томоша қилиш сервиси. Мен ундан вақтим камлиги учун фойдаланмай қўйган эдим, бироқ обунани бекор қилиш эсимдан чиқибди. Payme менга буни эслатди ва мен хизматни ўчириб қўйдим.
Июнда чиқим ва кирим ўртасидаги фарқ кескин ошади. Ушбу ойда ойимнинг туғилган куни ва совға олиш ҳар доимгидек молиявий имкониятимга тўғри келмайди. Шунинг учун ойнинг охирида қарз олишга тўғри келади. Бундан кейин июнь ойи сарф-харажатларини белгилашда туғилган кунни ҳам инобатга оламан ва совға учун маълум суммани ажратиб қўяман.
Натижа
Тажриба давомида Азиза фақат бир марта қарз олди, бошқа ойларда эса у сарф-харажатларини кузатишга ва зарар кўрмаслик учун шахсий бюджетини самарали режалаштиришга эришди.
Мен зарар кўрмадим, июлнинг охирини ҳатто фойда билан якунладим: ойлик маошимдан 1 500 000 сўм сақлаб қолишга эришдим”, – деди у.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Реклама ҳуқуқи асосида
144views0replies
0

Комментарии