• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 сентября 2023

Ўзбек жамоалари Неймар ва Бензема жамоаларига қарши қандай ўйнади? — видео

Кеча кечқурун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Ўзбекистоннинг уч жамоаси ўз ўйинларини ўтказди.

194
0
Alhilal

ОЧЛ 1-тур доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси Иорданиянинг "Ал-Файсали" жамоасига қарши меҳмонда баҳс олиб бориб, сўнгги дақиқаларда Зафармурод Абдираҳматовнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.

Олмалиқнинг ОКМК жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Карим Бенземасиз ҳаракат қилган "Ал-Иттиҳод" Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, 3 очкони қўлга киритди.

Шунингдек, Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" Неймар тўп тепадиган "Ал-Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Ўйиннинг 52-дақиқасида Тома Табатадзе "Ал-Ҳилол" дарвозасига гол киритиб, "Навбаҳор"ни олдинга олиб чиқди. Аммо, иккинчи бўлимга қўшиб берилган 14-дақиқанинг 10-дақиқасида Ал-Булайҳи гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўзбек клубларининг ОЧЛ гуруҳ босқичи дастлабки тур натижалари:

“Насаф” — “Ал-Файсали” — 1:0;

“ОКМК” — “Ал-Иттиҳод” — 0:3;

“Навбаҳор” — “Ал-Ҳилол” — 1:1.

194
0