Поиск
RUUZ

Общество

Чақалоқли аёлни тепиб, машинага ўтқазган ППХ ходими жазоланди

Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

1456views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, Фарғонада ППХ ходими бола кўтарган аёлга қўпол муомалада бўлиб, уни машинага ўтқазаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Пост-патруль хизмати ходимлари Фарғона шаҳар И.Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтда видеотасвирдаги аёл тиланчилик билан шуғулланаётганлиги учун у билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўралган. Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБга олиб кетмоқчи бўлишганда қўлидаги ёш боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган. 
Аммо ходимнинг кейинги хатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. 
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган ППХ ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. 
Шунингдек, вилоят ИИБ барча шахсий таркиби юқоридаги каби ҳаракатларни содир этмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилди. 
1456views0replies
0

Комментарии