• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 18 сентября 2023

Божхоначилар пойтахтга 60 дона iPhone 14 Pro ва Pro Max’нинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди

ЙПХ масканида тўхтатилган автомашина ичида 1,5 миллиард сўмлик 420 дона телефон борлиги аниқланган.

477
0
t.me/fargonabojxonaboshqarmasi

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган маълумот асосида вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "Фарғона-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган "KIA BONGO" автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш ЙПХ масканида тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида, автомашинанинг юкхонасида махсус ясалган хуфиядонга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 1 млрд. 501 млн. сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

477
0