Аввалроқ, бир қатор нашрларда Яшнобод туманида фуқаролар қурилиш компаниялардан бирига пул тўлагани, аммо 3 йилдан бери уй берилмаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Аниқланишича, “Z.G." МЧЖ раҳбари А.А. хонадон сотиб олиш истагини билдирган 23 нафар фуқаролар билан сохта олди-сотди шартномаларини тузиб, фуқароларнинг жами 4 млрд сўмдан ортиқ пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Аммо, фуқароларга хонадонларни расмийлаштириб бермасдан, пулларни талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органига юборилди.