Поиск
RUUZ

Политика

Қўшма комиссия якунлари бўйича Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин қатор ҳужжатларни имзолади

Ҳужжатлар орасида ядро тиббиёти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, Ўзбекистонга давлат кадастрини баҳолаш тизимини яратишда кўмаклашиш тўғрисидаги битим ва бошқалар бор.

92views0replies
0

government.ru

Москвадаги Ҳукумат уйида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтди, унинг якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси якунлари бўйича Қўшма коммюнике имзоладилар.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
• Россия Саноат ва савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасидаги келишув;
• Россия Давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр ва картография федерал хизмати ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ҳамда молия вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларда давлат кадастр баҳолаш тизимини яратишда Россия томонидан Ўзбекистонга бепул техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги келишув;
• "Росатом" атом энергияси давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ядро тиббиёти соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги англашув меморандуми;
• "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент филиалининг тўлиқ фаолият юритиши бўйича ҳамкорликдаги ишларни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.
92views0replies
0

Комментарии