Қашқадарё вилояти прокуратурасига Қарши шаҳридаги таълим муассасаларининг бирида омбор мудири сифатида фаолият юритувчи 41 ёшли Ҳ.М. ўзининг юқоридаги танишлари орқали фуқаро Т.Б.нинг ўғлини 7 минг АҚШ доллари эвазига Миллий гвардияга ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилганлиги ҳақида маълумот келиб тушди.
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.М. олдиндан келишилган пулнинг 5 000 АҚШ долларини фуқаро Т.Б. дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди, дея хабар бермоқда Миллий гвардия Ахборот хизмати.
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 28-модда (жиноят иштирокчиларининг турлари) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.